Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қизни юборинг ёки сепни...

Қизни юборинг ёки сепни...

Шайхи тариқат, Мавлоно Мунир Аҳмад ҳазратлари айтадилар:

Тушуниб олингки, шариат ва суннатга мувофиқ никоҳда барака бўлади. Бир киши бор эди. У менга ўзи шундай айтиб берди: Мен ўзимнинг никоҳ тўйим арафасида қиз тарафга бордим ва улар барча сеп жиҳозларни чиқариб қўйганларини кўрдим. Шунда мен буларнинг барчаси нима? Мен билан ё қизни юборинг ёки сепни, иккисини олиб кетмайман дедим. Улар, ўғлим биз ўзимиз ҳиммат қилиб беряпмиз. Сиз ҳеч нарса сўраганингиз йўқ эди, деб тушунтирдилар.

Мен: Сиз нима десангиз деяверинг. Менга бу нарсалар керак эмас дедим. Охири, мажбур бўлиб қизни машинага ўтқаздилар.

У жаноб айтадиларки, мен ўшанда уларни машина орқа қисмига кичикроқ нарса қўйганларини кўрдим. Ўша пайт ҳеч нарса демадим. Бир неча кундан сўнг қизларини кўргани келдилар. Гап орасида, қизим бир кичкинагина сандиқчани машина орқасига қўйган эдик деди. У, отажон, мен билмайман. Менинг хабарим йўқ деди. Шунда, қайнонам менга: «Ўғлим мен машинанинг орқа қисмига бир нарса қўйган эдим» деди.

Мен: Нима қўйган эдингиз? Ўша жойда турган бўлса керак дедим. Ҳайронлик ила айтгач, мен бировни юбордим. У машина орқасига нарса қўйилганини кўрди. Мен уни олиб келтирдим ва очдим. Ичида бир жуфт кийим, бир сопол коса ва бир қалам ёки нимадир бор эди. Мен қайтариб юбориш яхши эмас деб ўйладим. Шунинг учун бир одамни чақирдим, сен буни ол дедим ва сопол косани бошқа бир одамга бериб юбордим. Айни шу тарзда уларнинг кўз олдида барча нарсани тақсимлаб бердим.

У жаноб айтадиларки, учрашганимдан бери ҳозиргача ўн йил ўтди. Лекин ҳеч қачон биз эр хотин оғиз очмадик. Яъни, эру хотин ўртасида хафалик ва жанжал бўлмади. Демак, дўстлар! Бундай никоҳда барака бор. Биз Аллоҳ учун никоҳ қилган эдик, мол дунё учун эмас.

«Тўйни суннатга мувофиқ қилинг» китобидан

Абдулқаййум Комил таржимаси

Manba: islom.uz

Киритилди: 07:00 27.06.2019. Ўқилди: 2741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!