Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 97,2 триллион сўмни ташкил этган.

2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилди?

- Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (619,2 минг тонна маҳсулот).

- Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (544,3 минг тонна).

- Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (285,4 минг тонна).

- Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (54,9 минг тонна).

- Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (233,4 минг тонна).

- Сурхондарёда энг кўп узум етиштирилган (12,6 тонна).

- Тошкент вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (141,7 минг тонна).

- Самарқандда энг кўп – 615,7 минг тонна сут олинган.

 - Тошкент вилоятида энг кўп – 635,5 миллион дона тухум олинган.

- Хоразмда энг кўп – 5607 тонна балиқ овланган.

- Қашқадарёда 1562,8 минг бош йирик шохли қорамол бор.

- Қашқадарёда 4589 минг бош қўй ва эчкилар бор.

- Тошкент вилоятида энг кўп – 50253 бош отлар бор.

Киритилди: 12:00 24.07.2020. Ўқилди: 4922 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!