Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистонлик фуқаро Тошкентда "Малибу" автомобилини ноқонуний тарзда сотиб юборди

Қирғизистонлик фуқаро Тошкентда "Малибу" автомобилини ноқонуний тарзда сотиб юборди

2018 йил 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 7 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси фуқароси, Ўш вилояти Ўзган туманида яшовчи Х.З. Transfer taxi МЧЖ билан тузилган ижара шартномасига асосан бошқарув учун олган Малибу русумли автомашинани шартномага хилоф равишда сотиш мақсадида Transfer taxi МЧЖ номидан соҳта муҳр ёрдамида қилинган ҳужжатларни Давлат нотариал идорасига тақдим этиш орқали автомашинани 30 000 АҚШ долларига сотиб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида Х.З. қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 13:13 20.01.2019. Ўқилди: 2063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!