Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистонда ясама олмалар ичига “наркотик” солиб ўтаётган ўзбекистонлик ҳайдовчи қўлга тушди

Қирғизистонда ясама олмалар ичига “наркотик” солиб ўтаётган ўзбекистонлик ҳайдовчи қўлга тушди

Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамда божхона хизмати махсус операция давомида катта партиядаги синтетик гиёҳванд модда олиб ўтишга уринган К.Б исмли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишди. Бу ҳақда 18 октябрь куни республика Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Хавфсизлик ходимлари Эрон-Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Қирғизистон йўналиши бўйича кетаётган музлатгичли яримтиркама қўшилган юк машинасини тинтув қилган. Тинтув пайтида пенопластдан ясалган 147 дона олма топилган, уларнинг ичида метамфетамин (синтетик йўл билан олинган гиёҳвандлик моддаси) жойланган полиэтилен пакетлар бўлган. Машина ҳайдовчиси Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан.
Маълум қилинишича, юк машинаси Эрондан йўлга чиққан. Туркманистон нейтрал ҳудудида яримтиркама туркман машинаси билан Ўзбекистон нейтрал ҳудудига етказилган. У ердан ўзбекистонлик ҳайдовчи Қирғизистонга йўл олган.
Туркманистон ўз ҳудудига юк юкланган тиркамалар ўтишигагина рухсат беради. Улар туркман юктортар машиналари орқали бошқа чегарага ёки мамлакат ичидаги қабул қилувчига етказилади.
Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан эълон қилинган видеода олма топилган тиркамада туркман авторақами тақилгани кўрсатилган.
Қирғизистон ички ишлар вазирлигининг қайд этишича, мусодара қилинган модданинг умумий оғирлиги 1 кг 100 грамм ёки "қора бозор"да 531 286 АҚШ долларига пулланиши мумкин бўлган 150 000 дозани ташкил қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини сотиш мақсадида қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 16:01 20.10.2021. Ўқилди: 2269 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!