Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланди

Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2025 йил 1 июлдан бошлаб республика ҳудудига электрон сигареталар олиб кириш, муомалада бўлиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Фарғона.

Давлат раҳбари сайтида эълон қилинган хабарда таъкидланишича, янгиликдан кўзланган мақсад фуқароларнинг саломатлиги ва фаровонлигини никотинли суюқликли электрон сигаретлардан фойдаланишдан ҳимоя қилишдир.

Қонунда, шунингдек, мамлакатнинг Маъмурий ва Жиноят Кодексларига ўзгартиришлар киритиш, тақиқланган товарларни етказиб бериш ва сотиш учун жазо чораларини белгилаш назарда тутилган.

Киритилди: Бугун 13:20. Ўқилди: 254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!