Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистон Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни Тошкентга беради

Қирғизистон Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни Тошкентга беради

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 27 сентябрдаги қарори билан Қирғизистон ҳукумати билан Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни Тошкентга бериш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Рўйхатга “Марказий Осиёнинг олтин қумлари” (“Золотые пески Центральной Азии”, собиқ “Bostery”), “Роҳат-НБУ“ (собиқ “Рахат”), “Дилором” (собиқ “Энасой”) ҳамда қурилиши тугалланмаган “Бўстон” пансионатлари киритилган.

Ҳужжатга кўра, объектларга эгалик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистондаги компанияларга узоқ муддатли фойдаланиш учун, ер эса ижара асосида берилади.

⁃ “Олтин қумлар” пансионати “Тошкент механика заводи”га топширилади;
⁃ “Дилором” пансионати “Асакабанк”ка ўтказилади;
⁃ “Роҳат” пансионати Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига (Ўзмиллийбанк) берилади;
⁃ “Бўстон” номли қурилиши тугалланмаган объект “Ўзсаноатқурилишбанк”ка ўтказилади.

Киритилди: 13:29 03.10.2024. Ўқилди: 1343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!