Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистон фуқароси Тошкентда сохта муҳрдан фойдаланиб, таксопарк машинасини сотиб юборди

Қирғизистон фуқароси Тошкентда сохта муҳрдан фойдаланиб, таксопарк машинасини сотиб юборди

2018 йил 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 7 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси фуқароси, Ўш вилояти Ўзган туманида яшовчи Х.З. Трансфер тахи МЧЖ билан тузилган ижара шартномасига асосан бошқарув учун олган Malibu русумли автомашинани шартномага хилоф равишда сотиш мақсадида Трансфер тахи МЧЖ номидан сохта муҳр ёрдамида қилинган ҳужжатларни Давлат нотариал идорасига тақдим этиш орқали автомашинани 30 000 АҚШ долларига сотиб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида Х.З. қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Manba: sof. uz

Киритилди: 23:26 20.01.2019. Ўқилди: 1889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!