Бундан буён Қирғизистон чегарасида оғир қуроллар қолмайди.
Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Чўн-Олай туманидаги "Қорамиқ" чегара постида маълум қилди.
Давлат қўмитаси раҳбари барча қўшни давлатлар билан чегара масалаларига ойдинлик киритганини таъкидлади: "Энди баҳсли ҳудудлар йўқ. Қуролли тўқнашувлар содир бўлган пайтлар ҳам бўлган. Қанчадан-қанча қаҳрамонларимиз – чегарамизни, заминимизни қўриқлаган чегарачилар ҳалок бўлган? Ҳозир бундай тўқнашувлар бўлмайди, деган умиддаман, чунки энди баҳсли нуқта йўқ", - деди у.
Шу муносабат билан Ташиев Қуролли Кучларда, жумладан чегарачилар ўртасида ўқотар қуроллардан фойдаланиш қоидалари ва уларнинг сони тўлиқ қайта кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
"Чегарачилар бундан буён оғир қуроллар ва оғир техникалардан фойдаланмайди. Биз қўшни давлатлар билан келишилган ҳолда буларнинг барчасини олиб ташлаймиз. Фақат ўт ўқотар ва енгил қуроллар хизматда қолади", - деди у ва хизмат соддалаштирилиб, янада соддалаштирилган режимга ўтишини қўшимча қилди.