Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қимматбаҳо тақинчоқ ўғриси қўлга олинди

Қимматбаҳо тақинчоқ ўғриси қўлга олинди

Сариосиё туманида 29 март куни, Денов тумани “Юрчи” маҳалласида яшовчи, Қ.С. исмли аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 28-март кунидан 29 март кунига ўтар кечаси, номаълум шахс, туманнинг “Нилу” маҳалласида жойлашган уйидан жами 4.100.000 сўмлик ҳар хил турдаги тилло тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Узун туманида яшовчи, Т.А. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Қимматбаҳо тақинчоқларга кўнгил қўйиб, уларни ўғрилик йўли билан ўзлаштириб, бойлик орттиришни мақсад қилган Т.А.га нисбатан 3 апрель куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 21:47 11.04.2021. Ўқилди: 2086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!