Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қибрайда фуқарога деярли 22 миллион сўм қарз ундириб берилди

Қибрайда  фуқарога деярли 22 миллион сўм қарз ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судининг 23.02.2021 йилдаги 2-1102-2104/234-сонли ижро варақасига асосан қарздор Д.Сайлиевдан, ундирувчи М.Шодмонова фойдасига жами 21 678 843 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг  23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга нисбатан Қонуннинг  42-1-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Шунингдек, қарздор  Д.Сайлиевнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга  сўровномалар юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Д.Сайлиевдан, М Шодмоновага 21 678 843 сўм етказилган зарар пуллари  давлат ижрочиси томонидан ундириб берилган. 

Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда ижро этилганлиги сабабли, ижро ҳужжати тамомланди.

Киритилди: 12:44 12.04.2021. Ўқилди: 1697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!