Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қайси вазирлик тизими энг кўп Давлат бюджети интизомини бузган?

Қайси вазирлик тизими энг кўп Давлат бюджети интизомини бузган?

Давлат молиявий назорат департаменти 2019 йилнинг 9 ойи давомида вазирликлар тизимлари томонидан бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари бўйича ахборот берди

Маълумотга кўра, ўтган 9 ой давомида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги муассасалари томонидан бюджет интизомини бузиш ҳолатлари 18,9 млрд.сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 9,8 млрд.сўмга (2 марта) кўпайган.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизими ташкилотларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари

12,1 млрд.сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан

10,4 млрд.сўмга (7 марта), Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 6,6 млрд.сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан

3,5 млрд.сўмга (2 марта) кўпайган.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасаларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 10,2 млрд.сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан (10,7 млрд.сўм) камайган бўлсада, йирик миқдорда қонунбузилиш ҳолатлари сақланиб қолмоқда.

Киритилди: 08:00 12.10.2019. Ўқилди: 2049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!