Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қайси саҳобаларга ҳаётлик пайтидаёқ жаннатнинг хабари берилган?

Қайси саҳобаларга ҳаётлик пайтидаёқ жаннатнинг хабари берилган?

* Ислом тақвими ойнинг ҳаракатига асосланган. У 365 кундан иборат Григорян календаридан тахминан 11 кун қисқа. Шу боисдан Рамазон ва Қурбон ҳайити байрамлари ҳар йили ўн кун олдинга сурилиб келади.

* Одам алайҳиссаломнинг бўйи 30 зир атрофида бўлган. Зир узунлик ўлчови бўлиб, бир зир тахминан ярим метрга тўғри келади.

* Аҳоли энг зич яшайдиган мусулмон давлати Индонезиядир. Бу мамлакат 184 миллион аҳолиси билан нуфуз бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради. Ҳиндистондаги мусулмонлар сони Сурия, Ироқ, Иордания, Фаластин ва Арабистон ярим ороли давлатлари аҳолисидан кўп.

* Ойнинг бўлиниши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк мўъжизаларидан биридир. Ўшанда Пайғамбар алайҳиссалом 52 ёшда эдилар. Қурайш мушрикларининг раҳбарлари келиб: «Агар ростдан ҳам пайғамбар бўлсанг, ойни иккига бўлиб бер-чи», дейди. Уларнинг ҳаммаси Пайғабаримизнинг қариндошлари эди. Пайғамбаримиз уларнинг иймонга келишини, нажот топишини истар эдилар. Аллоҳ таолога илтижо қилиб қўлларини юқорига кўтардилар. Ой ўртасидан иккига ажралиб, икки тоғнинг устига келди. Ойнинг иккига ажралганини йўлда карвонда келаётиб кўриб, нега бундай бўлганига ҳайрон қолган бадавийлар, яҳудийлар Маккага келганларидан сўнг бу Муҳаммад алайҳиссаломнинг иши эканини билиб, иймон келтириб мусулмон бўлдилар. Аммо у зотдан шу ишни талаб қилган мушриклар «Муҳаммад (с. а. в.) сеҳр кўрсатди», дея шовқин солиб, иймон нуридан бебаҳралигича қолаверди.

* Статистик маълумотларга кўра, дунёда 1,2 миллиард мусулмон яшайди. Биргина Россиянинг ўзида 50 миллиондан ортиқ мусулмон истиқомат қилмоқда. Бошқачароқ айтганда, дунё аҳолисининг ҳар олтидан бири мусулмондир, ҳозирча...

* Албания Европадаги аҳолисининг 90 фоизи мусулмон бўлган ягона давлат.

* Алгебра, нол, пахта, диван, гуруч, конфет, шафран, балкон сўзлари инглиз тилига арабчадан ўзлаштирилган. Булар арабчадан инглизчага ўзлашган сўзларнинг озгина қисми, холос.

* Оксфорд ва Кембриж университетининг биринчи талабалари математика, тиббиёт, кимё, оптика ва астрономия фанларини мусулмон олимлари ёзган дарсликлардан ўрганган.

* Фақат 1932 йилда кисвани (Каъба ёпинчиғи) тўлиқ Саудия Арабистони фуқаролари тайёрлаган.

* Масжиди Набавийнинг томи устидан яна қўшимча қаватлар қураверса бўладиган қилиб ёпилган.

* Қуръони карим оятлари эркак ва аёлни тенглаштирган: «эркак» сўзи 24 маротаба тилга олинган бўлса, «аёл» сўзи ҳам шунча тилга олинган.

* Қуръони каримда сут энг фойдали ичимлик сифатида, асал эса энг фойдали егулик сифатида тилга олинган.

* Зам-зам суви Иброҳим алайҳиссалом даврида Исмоил алайҳиссаломнинг чанқоғини босиш учун отилиб чиққан. Кейин орада 2600 йил йўқолиб кетган. Шунча йил ўтганидан сўнг Муҳаммад пайғамбаримизнинг боболари Абдулмутталиб қазиб булоқ кўзини очган. Булоқнинг жойи унга тушида аён бўлган.

* 10 та саҳобага ҳаётлик пайтидаёқ жаннатнинг хабари берилган. Улар: ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Талха ибн Убайдулло, Саид ибн Зайд, Абу Убайда ибн Жарра, Зубайр ибн Аввом, Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдур Раҳмон ибн Авф.

Киритилди: 21:55 23.08.2019. Ўқилди: 2730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!