Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қайси одатдан воз кечиш умрни 28 йилга узайтиради?

Қайси одатдан воз кечиш умрни 28 йилга узайтиради?

Спиртли ичимликдан воз кечиш умрни 28 йилга узатиришга қодир. Бу ҳақда “Express” нашри Каролинска институти (Швеция) олимлари маълумотларига таянган ҳолда ёзади.

Тадқиқот 20 йил давом этган. Бу вақт давомида мутахассислар Дания, Финляндия ва Швециядаги пиянисталар неча йил яшашганини кузатишган.

Ичкиликка ружу қўйганлар турли касалликлардан кўпроқ ўлишган. Улар ичиб, ўз ҳаётларини ўртача 28 йилга қисқартиришган.

Бутун дунё бўйлаб шифокорлар мунтазам равишда спиртли ичимликнинг соғлиққа салбий таъсири ҳақида огоҳлантириб келишади. Уларнинг кам миқдори ҳам саратон ва бепуштлик касаллиги эҳтимолини оширади. Шунингдек, ақлий ва жинсий заифликни келтириб чиқариши мумкин.

Қолаверса, ичкиликдан кўпинча жигар, юрак тизими ва мия азият чекади.

Киритилди: 22:24 11.04.2021. Ўқилди: 7256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!