Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёлик ёш тадбиркор вилоят ҳокимидан ёрдам сўрамоқда (видео)

Қашқадарёлик ёш тадбиркор вилоят ҳокимидан ёрдам сўрамоқда (видео)

Қарши туманидаги “Узуннаво” маҳалласи шундоққина шаҳар марказидан чиқишда жойлашган. Бу жойни кўпчилик янги қурилган уй-жойлардан яхши билади. “Nasafnews”га мурожаат қилган ёш тадбиркор Лазиз Холов туман ҳокимлиги қарорига асосан айнан шу маҳалладан ер олиб, ўз тадбиркорлигини ривожлантирмоқчи, қўшимча иш ўринлари яратмоқчи эди. Бироқ унга маҳаллий ҳокимият эмас балки бир неча хонадонда истиқомат қилувчи аҳоли қаршилик кўрсатмоқда.Ҳокимият эса бу можарони жим кузатган кўринади шекилли, ҳали-ҳамон масалага ечим топилмаяпти.

Хонадон эгаларининг важлари асоссизми?

Аниқланилишича, тадбиркор сотиб олган ер майдони атрофида истиқомат қилувчи хонадон эгалари ўз манфаатларини кўзламоқда. Яъни "бу ер майдони бизга тегишли( қонуний асос йўқ) уни бегонага бермаймиз, тадбиркор тинчимизни бузади" каби важлар билан юқори турувчи давлат органлари мурожаат этмоқда. Натижа ёш тадбиркор бизнесини бошлашга иккиланаяпти.

Тадбиркор сотиб олган ер қишлоқ хўжалиги экинлари учун яроқсиз ҳисобланади. Лекин бу ерда иссиқхона ташкил этиб, яхши даромад олса ҳам бўлади. Буни инобатга олиб Қарши туман ҳокимлиги қарори қабул қилинган.Лазиз Холовнинг фикрига кўра, агарда ўз маблағидан иссиқхонани қуриб битирса, бу ерда 10 дан ортиқ маҳалла аёллари иш билан таъминланади. Ҳозирда уларнинг номзоди шакллантирилган. Хотин-қизлар ўз уйига яқин жойда ишлаб қўшимча маблағ топса бунинг нимаси ёмон? 

Маҳаллий ҳокимият томонидан Тоғаев Элбек ва бошқаларда эр майдонига тегишли ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги, фуқаро Холовга тегишли ташкилот хулосалари ва туман ҳокимининг қарорига асосан иссиқхона биносини лойиҳалаштириб қуриш учун ер майдони ажратилиб берилгани ва иссиқхона қуриш учун тўсқинлик қилмасликлари тушунтирилган. Бироқ бу тушунтириш ишлари натижа бермаяпти. Шу сабабли тадбиркор Вилоят ҳокими Зафар Рўзиевга видеомурожаат орқали ёрдам сўрамоқда.

Аслида Яккабоғ воқелари раҳбарларни анчагина сергакликка чорлади. Шу билан бирга хулоса қилишга ҳам ундади. Мазкур воқеа ҳокимият ва тадбиркор ўртасида мустаҳкам кўприк ўрнатилмагани, тадбиркорнинг муаммоси тингланмагани туфайли юзага келганини барчамиз биламиз. Хўш, Қаршилик тадбиркор муаммосига ечим топилармикан? Кузатамиз.

Дилшод Набиев

Киритилди: 13:43 14.08.2019. Ўқилди: 1972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!