Бугун 27 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёлик фуқаро афғонистонликни 53,5 минг АҚШ долларига "туширди"

Қашқадарёлик фуқаро афғонистонликни 53,5 минг АҚШ долларига "туширди"

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро Э.Н. Афғонистон фуқароси Ҳ.Ғ.дан 2021 йилда тожик ковраги смоласини етказиб беришни ваъда қилиб, уни ишончига кириб, ундан 53,5 минг АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, тожик ковраги смоласини етказиб бермаган ва пул маблағини ҳам бермасдан, алдаб келган.

Прокуратура органлари томонидан Ҳ.Ғ.нинг мурожаати ўрганилиб, натижасига кўра Э.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.


Дастлабки тергов давомида, хорижий давлат фуқароси Ҳ.Ғ.га етказилган зарарни ҳисобига 500 млн. сўмга яқин маблағлар ундирилди.

Киритилди: 13:17 26.09.2024. Ўқилди: 850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!