Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарёда оммавий муштлашув: ўғлини ҳимоя қилган ота вафот этди

Қашқадарёда оммавий муштлашув: ўғлини ҳимоя қилган ота вафот этди

Қашқадарё. 2020 йилнинг 22 ноябрь куни соат 16:00 да Ҳусниддин Р., Косон тумани “Пахтазор” МФЙда жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари бозорчаси ёнида, фуқаро 24 ёшли Миролим Б., ни кўриб қолиб, ўрталарида бўлган ўзаро адоват сабабли, унга қасддан тан жароҳати етказиб, ундан қасд олиш мақсадида ушбу жанжалга акалари 22 ёшли Рухиддин Р., Озодбек Р., лар ва бошқаларни жалб қилган.

Бундан хабар топган, Миролим Б., ўзининг яқин қариндошларини ёрдамга чақиргани учун, Миролим Б.,га бирон-бир зиён етмаслиги учун ҳодиса жойига етиб келган фуқаро унинг отаси 57 ёшли Махмуд М., акаси 27 ёшли Миржалол Б., ва поччаси 35 ёшли Жамшид М., лар ушбу жанжални олдини олиб, бартараф қилмоқчи бўлганларида, Ҳусниддин Р., Рухиддин Р., Озодбек Р., ва бошқалар бир гуруҳ бўлиб, совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариб, яқин қариндоши бўлган Миролим Б.,ни ҳимоя қилиб, жанжални олдини олмоқчи бўлган фуқаро Махмуд М.,, шунингдек унинг ўғиллари Миржалол Б., Миролим Б., ва Жамшид М.,ларнинг турли жойларига қасддан уриб, турли даражада тан жароҳатлар етказишган.

Оқибатда Махмуд М., Миржалол Б., Миролим Б., ва Жамшид М.,лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан Косон тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Дастлабки тергов жараёнида, 08.12.2020 йилда Ҳусниддин Р., Озодбек Р., ва Рухиддин Р.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси 104-моддаси 2-қисми «б,к,л» бандлари билан айблов эълон қилиниб, Ҳусниддин Р., Озодбек Р.,га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги, фуқаро Рухиддин Р., га нисбатан эса “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, фуқаро Махмуд М., олган тан жароҳати туфайли жорий йилнинг 11 декабрь куни шифохонада вафот этган.

Жиноят иши эса ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «б,к,л» бандларидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига қайта малакаланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 16:36 24.12.2020. Ўқилди: 10683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!