Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қашқадарёда коронавирусга чалинганлар сони нега кескин ошгани маълум бўлди

Қашқадарёда коронавирусга чалинганлар сони нега кескин ошгани маълум бўлди

Бугун, 8 июль куни соат 10:00да Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қашқадарёда коронавирус инфекцияси билан зарарланган 161 нафар янги бемор қайд этилганини эълон қилди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, янги касалланганларнинг 127 нафари вилоятнинг Ғузор туманида барпо этилаётган, синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Uzbekistan GTL» заводи қурилишида иштирок этаётганлар орасидан аниқланган. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани сабабли карантинга олинган эди.

Айни пайтда мазкур корхона қурилиши ҳудудида инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

«Афсуски, вилоятда аҳоли орасида ҳам инфекция юқтириб олганлар сони ошаётгани кузатилмоқда. Айни пайтда Қашқадарё вилояти бўйича жами 2793 нафар фуқаро карантинга олинган. Шундан 576 нафари стационар, 2217 нафари уй карантинида тиббий кузатувда бўлиб турибди», дейилади хабарда.

Киритилди: 14:42 08.07.2020. Ўқилди: 9723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!