Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда «жиҳодчилар» оқими ғояларини тарғиб қилган икки эркак ва бир аёл ушланди

Қашқадарёда «жиҳодчилар» оқими ғояларини тарғиб қилган икки эркак ва бир аёл ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш доирасида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Китоб туманида яшовчи, 1998 й.т. Қ.Т. 2020-2021 йиллар давомида Россия Федерациясида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими аъзолари таъсирига тушиб, уларни қўллаб-қувватлайди. Доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин эса ўз атрофидагиларга ушбу оқим ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланади.

Шунингдек, у интернет орқали Суриядаги жангарилар билан алоқа ўрнатиб, уларнинг йўл-йўриқлари ҳамда қўрсатмалари асосида “РФ-Туркия” йўналиши орқали уларнинг сафига бориб қўшилишни режалаштирганлиги аниқланди ва олди олинди.

Ҳозирда Қ.Т.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида, унинг алоқаларини аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қарши туманида яшовчи, 1985 й.т. Р.С. 2021 йилда Саудия Арабистонида ишлаши даврида “Жиҳодчилар” ДЭО аъзолари таъсирига тушган ҳамда улар билан алоқа ўрнатиб, оқим ғояларини қўллаб-қувватлаган.

Яшаш манзилига қайтганидан кейин ҳам ўз яқинлари орасида ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ДЭО ғоялари тарғиботи билан шуғулланган.

Ҳозирда Р.С.га нисбатан Жиноят Кодексининг 2441 -моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, инсонпарварлик тамойили асосида “тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қарши шаҳрида яшовчи, 1993 й.т. Ж.М. ижтимоий тармоқлар орқали “Жиҳодчилар” ДЭО аъзолари таъсирига тушиб, “Телеграм” мессенжерида гуруҳ ва канал ташкил қилган ҳамда улар орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди ҳукмига кўра, ёлғиз оналиги ва 9 ойлик фарзанди борлиги ҳисобга олиниб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Киритилди: 12:45 14.07.2022. Ўқилди: 2741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!