Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қашқадарёда ИИБ ходими фуқарога ноқонуний тарзда куч ишлатгани тасдиқланди

Қашқадарёда ИИБ ходими фуқарога ноқонуний тарзда куч ишлатгани тасдиқланди

Телеграмм ижтимоий тармоғининг “Elon_qashqadaryo” каналида “Қонун ҳимоясида туриб ўзлари қонунни бузаётганларни камида ишдан бўшатиш керак ” сарлавҳали видео тасвир эълон қилинганди. ИИВ Ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

"Қашқадарё вилояти Косон туманида жорий йилнинг 30 май куни соат таҳминан 21.40ларда аҳолининг карантин тадбири қоидаларига амал қилишини назорат қилиш мақсадида ўтказилган тунги рейд давомида, туманнинг Ниҳол МФЙда жойлашган “Ниҳол Саидбарака” савдо дўкони ёнида Қашқадарё вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими, қонунда белгиланган вазифасидан четга чиқиб, шу МФЙда яшовчи 1992 йилда туғилган Х.М.га нисбатан ноқонуний равишда куч ишлатиб, уни шаъни ва қадр-қимматига путур етказган.
Хозирда ИИВ Ўз хавфсизлиги хизмати Қашқадарё вилояти бўлинмаси томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, тадбир иштирокчиларининг ҳар бирини ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилади", дейилади расмий изоҳда.

 

Киритилди: 18:25 01.06.2020. Ўқилди: 3597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!