Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда ҳомиладор аёлни жинсий алоқага мажбурлаган эркак фожиали ўлим топди

Қашқадарёда ҳомиладор аёлни жинсий алоқага мажбурлаган эркак фожиали ўлим топди

2021 йил 28 август куни ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда қонун йўқ - прокурор қабулига борганлар ғалаён кўтарди” номли видеолавҳа тарқлаган.

Аниқланишича, 25 август куни Чироқчи тумани “Тарағай” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. маст ҳолатда ўғли билан жанжаллашиб, ўғлига оғир тан жароҳати етказиб, ўлимига сабабчи бўлганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари туман ички ишлар бошқармаси терговчилари иш юритувига олинган.

Жиноятнинг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва келгусида шу каби жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида 27 август куни соат 18 ларда туманнинг 4-сектор ҳудудида жойлашган “Тарағай” маҳалласидаги 27-сонли мактаб биносида “Тарағай” ва унга қўшни бўлган “Лангар” маҳаллалари фаоллари иштирокида туман ва вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллари томонидан муҳокама йиғилиши белгиланган.

Мазкур йиғилиш ички ишлар органлари томонидан ташкил этилиб, йиғилишда прокуратура вакилларининг иштироки назарда тутилмаган.

Маълумот учун, жорий йил 25 июнь куни “Лангар” МФЙ “Тўлақул” қишлоғида фуқаро Ж.А. қўшниси – ҳомиладор Н.Ж.га нисбатан куч ишлатиб, уни жинсий алоқа қилишга ундайди. Бироқ, юзага келган ҳолатда ўз номусини ҳимоя қилган аёл ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ж.А.га бир маротаба зарба уриб, уни ўлдиради.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Чироқчи туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давомида марҳум Ж.А.нинг ўлими ҳолати юзасидан Чироқчи туман прокурори томонидан Лангар қишлоғида аҳоли ва жабрланувчилар билан 2 маротаба учрашув ўтказилган, марҳумнинг яқинлари туман прокуратурасида 3 маротаба қабул қилиниб, уларнинг жиноятга Н.Ж.нинг акаси ва отасининг ҳам алоқаси борлиги ҳақидаги таҳминлари дастлабки терговда текширилиб, ўз тасдиғини топмаган.

Марҳум Ж.А.нинг ўлими ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Шунга қарамасдан, 27 август куни куни ички ишлар бошқармаси масъуллари томонидан “Тарағай” маҳалласида умуман бошқа жиноят иши муҳокамасига бағишланган йиғилишга, мархум Ж.А.нинг қариндошлари ўзбошимчалик билан келишиб, жамоат тартибини бузиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига нисбатан тухмат ва хақоратамуз ибораларни ишлатиб, прокурор қабул қилишини талаб қилиб, “вилоят прокуратураси мажлисга келаман деб келмади”, деган асоссиз важлар билан, видеолавҳаларни интернет тармоқларида тарқатиб юборишган.

Видеолавҳа орқали ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларни обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатларга қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Киритилди: 18:03 07.09.2021. Ўқилди: 14534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!