Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда даҳшатли ЙТҲ: икки киши қурбон бўлди, олти киши касалхонада

Қашқадарёда даҳшатли ЙТҲ: икки киши қурбон бўлди, олти киши касалхонада

Қашқадарё вилоятидаги аянчли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

Ҳодиса 12 июль куни соат 00:20 ларда Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р 87 автомобиль йўлининг 47 километрида содир бўлган. “Chevrolet Orlando” машинасининг 44 ёшли ҳайдовчиси М.М. иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётиб, 2.4. “Йўл беринг” йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаган. Бунинг оқибатида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган “DAF SXF 105” русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ “Chevrolet Orlando” машинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бирининг умрига зомин бўлган.

Бундан ташқари, 6 нафар йўловчи олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган. Улар орасида 7 ва 4 ёшли болалар ҳам бор.

Киритилди: 14:48 12.07.2020. Ўқилди: 5082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!