Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди

Қашқадарёда 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қизилтепа маҳалласида яшаган 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди. Бу ҳақда "Nasafnews" хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 1997 йилда туғилган У.Ж. ҳудуддаги Лангар сув омборига чўмилиш учун ўртоғлари билан борган. Кеча, 10 май куни тушдан кейин омборга тушиб чўкиб кетган.

Ҳозирда Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари йигитнинг жасадини сув омборидан қидирмоқда ва ҳозирча унинг жасади топилгани йўқ.

Киритилди: 23:27 11.05.2022. Ўқилди: 4703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!