Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда 10 млн сўм сохта пул ясаб, муомалага чиқарган шахслар қўлга олинди

Қашқадарёда 10 млн сўм сохта пул ясаб, муомалага чиқарган шахслар қўлга олинди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 10 миллион сўм сохта пул ясаб, муомалага чиқарган ёшлар қўлга олинди. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова маълум қилди.

Аниқланишича, косонлик ёшлар Ё.Б. ва С.Ф.лар 200 дона 50 минг сўмлик купюраларни рангли принтердан чиқариб, бозордан қора мол харид қилган.

Сохта пул ишлаб чиқарувчилар 2020 йил 24 январь куни Косон туманидаги «Олатўн» бозорига боради ва сохта пулларига косонлик Т.М.нинг 10 миллион сўмлик ҳўкизини сотиб олади.

Бозордан уйига қайтган мол эгаси пуллар сохта эканлигини билгач, бу ҳақда Косон туман ИИБга маълум қилади. Туман ИИБ ходимларининг саъй-ҳаракати билан фирибгарлар қўлга олинади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ТБ тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:56 09.02.2020. Ўқилди: 3266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!