Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарё ИИБ 4 киши ҳалок бўлган автофалокат юзасидан маълумот берди

Қашқадарё ИИБ 4 киши ҳалок бўлган автофалокат юзасидан маълумот берди

2022 йил 19 март куни соат тахминан 08:00 ларда Миришкор тумани, Женов қишлоғида яшовчи Н.Д. бошқарувида бўлган “Ласетти” автомашинаси билан “Қарши-Бешкент-Касби-Косон 4Р90” йўналишида ҳаракатланиб келиб, Қарши тумани Ширкент қишлоғи йўлининг 20 км.да, шу йўналишида фуқаро Р.З. бошқариб кетаётган “Нексия-3” автомашинаси қувиб ўтмоқчи бўлиб мазкур автомашинанинг чап томонига тўқнашиб йўлнинг ўнг чет пасти қисмидаги дарахтларига бориб урилиб, йўл транспорт ходисасини содир қилган.

Натижада “Ласетти” автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган Р.Фа., Р.С., Р.Фе. ва Э.Р.лар тан жароҳати олиб, вафот этганлар. “Нексия-3” автомашинасида бўлган йўловчи Ж.М ва “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Д.Н.лар тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодикеснинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:44 22.03.2022. Ўқилди: 6580 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!