Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қаршида улкан байроқ қурилмайдиган бўлди. Маблағ фойдалироқ мақсадга сарфланади

Қаршида улкан байроқ қурилмайдиган бўлди. Маблағ фойдалироқ мақсадга сарфланади

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида ўрнатилиши тўхтатилган байроқ устуни қайта бунёд этилади, деган мазмунда хабарлар тарқалганди. Бунга муносабат тарзида Қарши шаҳрида ўрнатиладиган байроқ устунининг қурилиш ишлари Қарши шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг III-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган маблағлар ҳамда ҳомийлик ёрдами ҳисобига давом эттирилиши хабар қилинганди.

Қарши шаҳар ҳокимлигига кўра, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган бу масалага вилоят ҳокими эътибор қаратиб, шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда улкан байроқ устуни қурилмайдиган бўлди.

Даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан қолган маблағлар ички йўллар таъмири ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилади.

Киритилди: 10:39 22.11.2021. Ўқилди: 1994 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!