Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қаршида икки нафар фуқарога нисбатан фирибгарлик содир этган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди

Қаршида икки нафар фуқарога нисбатан фирибгарлик содир этган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди

2019 йил октябрь ойи бошларида, 32 ёшли Зафар З. таниши 40 ёшли К.Х.нинг ишончига кириб, ўз ер майдонида қурилиш ишларини бажариш учун 2019 йил декабрь ойигача қайтариш шарти билан 7.000.000 сўм пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан  ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.  

Бундан ташқари, у 34 ёшли Ш.Н. нинг ишончига кириб, ўзининг танишлари орқали 350 АҚШ доллари эвазига Қарши шаҳрида жойлашган қурилиш объектларига ишга киритиб қўйишини айтиб, Ш.Н.дан 350 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Зафар З.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилинган, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг  2020 йил 03 февраль кунидаги ҳукмига кўра, Зафар З. айбдор деб топилиб, тергов жараёнида етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Киритилди: 14:21 24.02.2020. Ўқилди: 1231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!