Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қаршида "Cobalt" ҳайдовчиси қизларни уриб, қочиб кетди

Қаршида "Cobalt" ҳайдовчиси қизларни уриб, қочиб кетди

Жорий йилнинг 19 март куни соат 15:20ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, И.Каримов кўчасида жойлашган "Samsung" савдо маркази рўпарасида, "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган Д.Б. ва М.Б.ларни уриб юбориб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан кетиб қолган.

Пиёдалар Б.Д. ва М.Б.лар енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилишган.

Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб "Кобальт" автомобили ҳайдовчиси аниқланган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.

Суд томонидан ҳайдовчи Ш.Н. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 133 (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) ва 137-моддалари (йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш)да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган дея топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Киритилди: 23:05 30.03.2021. Ўқилди: 3312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!