Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қаршида 1-синф ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетди. Ёрдам кўрсатилмаган ўқувчи эса вафот этди

Қаршида 1-синф ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетди. Ёрдам кўрсатилмаган ўқувчи эса вафот этди

2 апрель куни соат 12:30 ларда Қарши шаҳридаги Ислом Каримов кўчасидан Қарши чойхонаси томон ҳаракатланиб кетаётган Nexia ушбу ҳудудда жойлашган 21-умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Дарё га Йўл ҳаракати хавфсизлиги Қарши шаҳар бўлими бошлиғи Аҳрор Усмонов маълум қилмоқда.

Аҳрор Усмоновга кўра, ҳайдовчи ҳудуддаги юқори тезликни чекловчи йўл белгисига риоя қилмасдан катта тезликда ҳаракатланиб келиб, пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 2011 йилда туғилган ўқувчи Й.И. ни уриб юборган ва жабрланувчига биринчи ёрдамни кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда жабрланувчи Й.И. воқеа жойида вафот этган.

Воқеадан хабардор қилинган Йўл патруль хизмати ходимлари саъй-ҳаракати билан ҳайдовчи, Қарши шаҳри Шайхали шаҳарчаси Муборак кўчасида яшовчи 1997 йилда туғилган Ж.С. отасига тегишли оқ рангли Nexia да шаҳар ҳудудида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари бошланган.

Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 266-моддасига кўра, Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлими кузатилса, ҳайдовчи муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Киритилди: 14:15 04.04.2019. Ўқилди: 1855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!