Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қанликўлда тадбиркорлар туман ҳокимига қарши жанжал кўтармоқда

Қанликўлда тадбиркорлар туман ҳокимига қарши жанжал кўтармоқда

Қорақалпоғистоннинг Қанликўл туманига яқинда ҳоким этиб сайланган Д.Толибаев устидан бир гуруҳ тадбиркорлар шикоят қилмоқда. Ушбу шикоят туман марказида жойлашган 50дан ортиқ ҳар хил маҳсулотларни сотувчи дўконларнинг ҳеч қандай қонуний асоссиз бузилиши режалаштираётгани ортидан келиб чиқмоқда.

ЎзА тадбиркорлар томонидан йўлланган мурожаатни чоп этди.

Қанликўл тумани ёш туман деб номланиб келинади. Лекин, ушбу ёш туман нинг ютуғи мўл. Бугунги кунда ҳукуматимизнинг туманга ва туман халқига нисбатан алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги таҳсинга сазовор. Шундай қўллаб-қувватлашларнинг натижаси ўлароқ, туман тадбиркорларининг янги ташаббуслари, шахсий лойиҳалари изчил амалга оширилмоқда. Қанликўл туманида юз бераётган ҳар бир янгиланиш, ҳар бир олға қўйилган қадам барчани қувонтиради.

Лекин, сўнгги кунлари туман тадбиркорларини битта катта муаммо қийнамоқда. У ҳам бўлса, туман марказида жойлашган 50дан ортиқ ҳар хил маҳсулотларни сотишга мўлжалланган дўконларнинг ҳеч қандай қонуний асоссиз бузилиш олдинда турганлиги ҳамда бузилган объектлар учун тўлам миқдорининг ҳисобланмай, унинг ўрнига янгидан бино қуриш учун ер майдони ажратилиши белгиланганлиги ва энг ачинарлиси, объектлар бузилган тақдирда ҳам тадбиркорларга ўз фаолиятини узвий давом эттириши учун қўлай шароитнинг йўқлигидир.

Ақлга сиғмайдиган яна бир ҳолат 2017 йил ёз ойларида бузилиб, ҳукумат томонидан молиялаштирилиб, қайта қурилган Қанликўл деҳқон бозори да объектлари бузилган тадбиркорлар ўз савдо ишларини амалга ошира беришлари мумкин. Лекин, бозорнинг қурилиши чала битган. Тадбиркор қайси ўринда, қандай қилиб савдо қилишни билади. Аммо, хеч қандай шароитлар билан таъминланмаган ҳамда чала битказилган бинода савдо қилиш ҳамма тадбиркорларга ҳам мос кела бермайди. Масалан, бу чала битган бозорда кийим-кечаклар, дон маҳсулотлари, полиз маҳсулотларини ва бошқа шунга ўхшаган сақлаш мумкин бўлган товарларни сотиш мумкиндир, балким. Лекин, гўшт маҳсулотларини, озиқ-овқат ва тез айнийдиган озиқлик маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг имкони йўқ.

Ушбу ҳолатларни ҳисобга олиб, хусусий корхона эгалари ва тадбиркорлар объектларнинг бузилиши бўйича ҳокимлик томонидан қабул қилинган қарорни талаб қилганида, ушбу масала юзасидан ҳечқандай қарор чиқмаганлиги маълум бўлди.

Аслида бундай ҳолларда тадбиркорга ҳуқуқий асос кўрсатилиши лозим. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майда Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида ги қарори қабул қилинган.

Қанликўл туманида юз бераётган юқоридаги ҳолат тўла қонун бузилишига сабаб бўлмоқда.

Фуқаролар ўзларининг бузилган ҳуқуқлари юзасидан тегишли чора кўриш мақсадида туманнинг янги ҳокими Д.Толибаев билан учрашди. Янги ҳоким билан учрашувда тадбиркорлар ҳеч бир саволига тўла жавоб ола олмаганлигини таъкидламоқда. Унинг (ҳокимнинг) фақат қаймоқ гапи бунинг ҳаммаси тараққиёт учун дегани бўлди.

Энди туман тадбиркорлари тараққиёт баҳонаси билан зиён кўрмоқда. Фараз қилайлик, тадбиркорларнинг бизнес муҳитини кескин тарзда торайтириб ташлаш орқали тараққиётга эришиш мумкинми?

Мамлакатимиз сиёсатида ҳам босқичма-босқич ўтиш тизими қўллаб-қувватланади. Тараққиёт ҳаммага ҳам керак, бутун халқимизнинг ҳамкорликдаги мақсади ҳам шу. Лекин, ҳеч бир нарсага бир ёки икки кун ичида эришиб бўлмайди. Объектлар яроқсиз бўлса, уларни бузиш учун ҳуқуқий асос билан иш кўрилсин ёки тадбиркорларга имкон берилиб, биноларни қайта замонавий намунада қуриши учун рухсат берилсин. Бунга ҳам кўнмаса, бузиладиган объектлар учун маблағ ажратилсин. Савдо ўринлари жойлашган ҳудуд аҳолининг энг кўп йиғиладиган жойи ҳисобланади. Бу ерда тадбиркорлар мўл фойда олади.

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлар орасида келиб чиқаётган норозиликларга сабаб, ҳоким қарорисиз объектларнинг бузилиб бошланиши, бу бўйича тадбиркорларнинг розилиги ва келишуви олинмаганлиги ҳамда бузилган объектлар учун компенсация пулининг ўрнига бўш ер майдони берилишидир. Бўш ер майдони берилиши билан компенсация пули ўртасида катта фарқ бор.

Чунки, бинони шундайлигича кўтариб олиб бориб янги жойга жойлаштира олмайсан-ку. Тадбиркор ишни ноль дан бошлаши керак. Бунга қанча маблағ керак. Бизнингча, тадбиркорларга бинонгизни бузасиз деб, зиённи қоплашини бўйнига олмаслик куч кўрсатиш ёки босим ўтказиш дейилса керак.

Биз ушбу ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакилларидан тўғри ечим топиб беришни сўраймиз .

Киритилди: 13:23 08.04.2019. Ўқилди: 2059 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!