Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қамоқхонага эрини кўришга борган қорақалпоғистонлик аёл ўғриликка қўл урди

Қамоқхонага эрини кўришга борган қорақалпоғистонлик аёл ўғриликка қўл урди

Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган эридан хабар олишга борган қорақалпоғистонлик аёл ўғриликка қўл урди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов маълум қилди.

Таъкидланишича, Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи 21 ёшли фуқаро С.А. аввал икки маротаба жиноий жавобгарликка тортилган бўлса-да, бундан тўғри хулоса чиқармай, яна ўғриликка қўл урган.

У эрини кўришга борган куни 20:00 дан соат 21:00 га қадар бўлган вақтда «Чўлқувар» МФЙдаги хонадонларнинг бирига ўғриликка тушган. Уй ётоқхонасидаги темир сейфнинг қулфини бузиб, сейф ичидан 2 миллион 400 минг сўм ва 100 доллар пул ҳамда жами баҳоси 9 миллион 800 минг сўмлик уч турдаги аёллар тилла тақинчоғини ўғирлаб кетган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида қорақалпоғистонлик аёлнинг кирдикори фош этилган. У ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Қоровулбозор туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 07:53 29.10.2020. Ўқилди: 3829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!