Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Қамчиқ" довонида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

"Қамчиқ" довонида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

23 август куни, тахминан 17:00 да “Қамчиқ” довонида иккита юк машинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Довоннинг 247-километрида “ИSUZU” юк машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш натижасида “МАН” юк машинасига бориб урилган. ЙТҲ натижасида “ИSUZU” ҳайдовчиси машина салонида сиқилиб қолган.

Бир неча дақиқада воқеа жойига ФВВ “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарув отряди қутқарувчилари етиб борди. ФВВ қутқарувчилари махсус техниклар ёрдамида ҳайдовчини автомобиль салондан хавфсиз тарзда чиқариб олишиб, воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатди ва шифокорларга топширишди.

Айни вақтда ҳайдовчи Поп тумани шифохонасида, унинг соғлиғи яхши. Тез орада ҳайдовчига уйга рухсат берилади.

Киритилди: 15:07 24.08.2021. Ўқилди: 2035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!