Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

“Қамчиқ” довонида “Spark” сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетди

“Қамчиқ” довонида  “Spark” сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетди

Жорий йилнинг 12-октябр куни соат 18:30 ларда “Қамчиқ” довонининг 240 км. да “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган “Spark” русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл тагидан сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетган.

Зудлик билан воқеа жойига “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари, Йўл-патрул хизмати ва Тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келишган.

Қутқарувчилар томонидан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи чиқариб олиниб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Шундан сўнг махсус автокран ёрдамида сув ўтказувчи иншоотдан автомашина чиқариб олинди. Бу вақтда ЙПХ ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминладилар. Қутқарувчиларнинг тезкорлик билан амалга оширган ҳаракатлари натижасида икки инсон ҳаёти сақлаб қолинди.

Ҳозирда шифокорлар томонидан енгил тан жароҳати олган иккила фуқарога ҳам уйга жавоб берилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчилардан довон орқали ҳаракатланганда барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади.

Киритилди: 18:14 13.10.2021. Ўқилди: 2186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!