Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Қамчиқ"да автофалокат: икки киши вафот этди

"Қамчиқ"да автофалокат: икки киши вафот этди

2022 йил 20 август куни соат 01:45 ларда, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 223 км.да, Исузу русумли автомобилни “Водий - Тошкент” йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи бошқарувни йукотиб, ўзининг олдида ҳаракатланиб кетаётган, 2 та Ласетти автомашиналари билан тўқнашиб, йўлнинг ҳар иккала кисмига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.
Ҳодиса оқибатида автомашиналар техник шикастланган. Исузу автомобил ҳайдовчиси ва йўловчиси эса оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этганлар.

Мазкур ҳолат бўйича Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:42 22.08.2022. Ўқилди: 3414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!