Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қабул бўлмаган дуо...

Қабул бўлмаган дуо...

Бир ўғри илончининг илонини ўғрилади. Ўлжасини ўзига ғанимат деб ўйлади. Илон жуда заҳарли эди. Ўғрини чақиб, қийнаб-азоблаб ўлдирди. Илончи ўғрининг ўлганини эшитгач, уни ўзининг илони чаққанини англади. Ўзига ўзи: Мен қанча изтироб чеккандим. Ўғрини топсам, илонимни қайтариб олсам, деб дуолар қилдим. Аллоҳга шукрки, дуоларим қабул бўлмади. Зарар деб билганим, аслида, мен учун фойдали экан деди.

Қанчадан-қанча дуолар борки, дуо қилувчи истагини хайрлик деб ўйлайди. Лекин у зарарли бўлади. Буюк фазл ва марҳамат соҳиби, чексиз ҳикмат эгаси Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибонлигидан бу каби дуоларни қабул қилмайди.

Manba: zamin.uz

Киритилди: 20:30 14.04.2019. Ўқилди: 1902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!