Чехия ТИВ раҳбари Ян Липавский Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида "Чехия, бошқа эркин давлатлар каби, Кремл томонидан шантаж қилинишига йўл қўймайди", деб ёзди.
Унинг фикрича, Владимир Путин учинчи жаҳон уруши таҳдидлари ёрдамида Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлаш ҳаракатларини заифлаштиришга мажбурламоқчи.
"Ваҳима ва қўрқувнинг тарқатилишига энг яхши жавоб - бу хотиржамлик ва оқилона ёндашув ҳисобланади", — дея таъкидлайди Липавский.