Бугун 22 август, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Путиннинг тўнғич қизи 40 млрд рубллик тиббиёт муассасасини қураётган компания эгаси эканлиги маълум бўлди

Путиннинг тўнғич қизи 40 млрд рубллик тиббиёт муассасасини қураётган компания эгаси эканлиги маълум бўлди

Россия президенти Владимир Путиннинг тўнғич қизи Мария Воронцова Ленинград вилоятида замонавий тиббий марказни қураётган хусусий компанияга эгалик қилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Путиннинг қизини фаолияти бўйича суриштирув ўтказган BBC хизматига таяниб, TJournal хабар берди.

Жорий йилнинг июль ойи бошларида Санкт-Петербургда «Номеко» компанияси томонидан ядровий тиббиёт бўйича симпозиум ўтказилган эди. Унда 200 минг квадрат метр майдонга эга кўп функцияли тиббий комплекс тақдим этилганди. Лойиҳа қиймати 40 миллиард рублга тенг. Лойиҳани Ленинград вилоятида амалга ошириш таклиф этилган.

Маълум бўлишича, «Номеко» компаниясининг муассислари орасида Мария Воронцова ҳам бор. The New Times журналининг ёзишича, Владимир Путиннинг тўнғич қизини шундай аташади.

2015 йилда Reuters агентлиги Путиннинг катта қизи Москва давлат университетининг тиббиёт факультетини тамомлагани ҳақида хабар берганди.

Мазкур лойиҳани қуришда Россия президентининг жияни Михаил Путин ишлайдиган «Согаз» компанияси ҳам қатнашмоқда.

Киритилди: 13:36 25.07.2019. Ўқилди: 2211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!