Бугун 20 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Путин Украинага ҳужумни вақтинча тўхтатишни буюрди. Сабаби маълум

A A A
Путин Украинага ҳужумни вақтинча тўхтатишни буюрди. Сабаби маълум

Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгуга 6 январь соат 12:00 дан 7 январь 24:00 гача Украинада ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар тарқатди.

“Ҳазрати Патриарх Кириллнинг мурожаатини инобатга олиб, Россия Федерацияси Мудофаа вазирига 6 январь соат 12:00 дан 7 январь соат 24:00 га қадар Украинадаги томонлар ўртасидаги барча алоқа чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишни топшираман”, дейилади баёнотда.

Кремлнинг таъкидлашича, православликни тан олган кўплаб фуқаролар жанговар ҳудудларда яшайди, шунинг учун Россия Украина томонини уларга "Рождество арафасида, шунингдек, Масиҳнинг туғилган кунида маросимларда қатнашиш" имкониятини беришга чақиради.

Киритилди: 22:25 05.01.2023. Ўқилди: 11435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!