Россия президенти Владимир Путин Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон суҳбатида Россия-Украина можаросини дипломатик йўл билан ҳал қилишга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати суҳбатдан сўнг маълум қилди.
"Россия-Украина можаросини муҳокама қилар экан, Владимир Путин можарони сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилиш бўйича ўзининг фундаментал содиқлигини тасдиқлади”, — дейилади баёнотда.
Путин, шунингдек, Эрдўғонга Истанбулдаги тўғридан-тўғри Россия-Украина музокараларини давом эттиришга тайёрлиги учун миннатдорчилик билдирди.