Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Россия қандай ҳолатда Сурияни "тинч қўйиши"ни айтди

Путин Россия қандай ҳолатда Сурияни "тинч қўйиши"ни айтди

Агар Дамашқдаги бўлажак ҳокимият тегишли қарор қабул қилса, Москва Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин RT, Al Arabiya ва Sky News Arabia телеканалларига берган интервьюсида маълум қилди, унинг бир қисми шанба куни Россия каналида араб тилида намойиш этилди.

«Бошқа давлат ҳудудида ноқонуний бўлиб турганлар, ҳозирги ҳолатда бу Сурия, ушбу минтақадан чиқиб кетиши керак ва бу барча давлатларга тегишли, - деди президент. - Агар Суриянинг келажакдаги қонуний раҳбарияти Россия Қуролли кучларига муҳтож эмаслигини билдирса, унда бу Россияга ҳам тегишли бўлади».

Президентнинг сўзларига кўра, Сурияда чет эл ҳарбийларининг мавжудлиги масаласи Эрон, Туркия ва АҚШ билан муҳокама қилинмоқда. «Мен ҳар доим ҳамкасбларимга Сурияни хорижий ҳарбий иштирокдан халос қилиш кераклигини айтиб келганман», - дея таъкидлаб ўтди Путин.

Шунингдек, у Сурия Араб Республикасининг ҳудудий яхлитлиги тўлиқ тикланиши кераклигини қўшимча қилди.

Киритилди: 17:27 12.10.2019. Ўқилди: 3554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!