Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Киев билан тинчлик музокаралари амалга оширмайди — Пентагон вакили

Путин Киев билан тинчлик музокаралари амалга оширмайди — Пентагон вакили

Пентагон матбуот котиби Жон Кирбининг сўзларига кўра, Путин музокараларга тайёр эмас ва яқин келажакда буни ҳисобга олиш керак эмас.

"Путин қўшинларни олиб чиқиб, Зеленский билан музокара столига ўтириши виждонан музокаралар олиб бориши тўғри иш бўларди. Аммо ҳозирда бундай музокараларга умид йўқдек кўринади", — деди Кирби. Шу билан бирга, у Путин ҳалигача Украина билан урушда ҳеч қандай стратегик мақсадга эришмаганини таъкидлади.

Украина суверенитетини тортиб олмади, аксинча, украиналикларга ҳақиқатда мустақиллик қанчалик муҳимлигини кўрсатди ва улар ҳар куни бунинг учун курашмоқда. Пойтахтни қўлга кирита олмади, ҳукумат енгилмади. Мариуполдан ташқари ҳеч қандай йирик шаҳарни эгаллай олмади", — деб изоҳ берди Кирби‌‌.

Киритилди: 09:24 28.05.2022. Ўқилди: 3413 марта. Фикрлар сони: 10 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!