Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Путин билан қўл бериб сўрашган Москвадаги бош шифокорда ҳам коронавирус аниқланди

Путин билан қўл бериб сўрашган Москвадаги бош шифокорда ҳам коронавирус аниқланди

Москвадаги Коммунарка касалхонасининг бош шифокори Денис Проценкога коронавирус ташхиси қўйилди, деб Россия 24 хабар беради.

Проценко COVID-19 га ихтисослашган ўз касалхонасида даволанмоқда, аҳволи қониқарли.

Доктор Проценконинг ҳамкасабалари унинг касаллиги 40-сонли клиниканинг ишлашига таъсир қилмаганини ва ўзлари доимий равишда коронавирус учун текширувдан ўтказилишини айтишди.

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Россия президенти Владимир Путин Коммунаркадаги ушбу тиббий муассасага ташриф буюрган эди.

Владимир Путин ҳимоя костюмида бош шифокор Денис Проценко ҳамроҳлигида юқумли касалликлар клиникасининг ички қисмини кўздан кечирди ва шифокорлар билан суҳбатлашганди.

 

Киритилди: 08:14 01.04.2020. Ўқилди: 2628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!