Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Путин билан музокара олиб боришга мендан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу менинг вазифам. Ўзимга ҳеч нарсани ман этмаганман - Зеленский

Путин билан музокара олиб боришга мендан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу менинг вазифам. Ўзимга ҳеч нарсани ман этмаганман - Зеленский

Украина Президентининг бошқа баёнотлари:

▪️Путин ўт очишни тўхтатиш ва музокараларни истамайди. У мен билан юзма-юз музокаралардан қўрқади.

▪️Пайшанба куни Туркияда Путин билан эҳтимолий учрашув ҳақида:

"Мен учрашувга тайёрман. Бу одам билан 2019 йил декабрда учрашганман. Нима ҳақида гаплашишни аниқ биламан - ҳақиқат биз томонда.

Бироқ, одамлар учун биринчи қадамни қўйишимиз керак, деб ҳисоблайман. Бутун дунё буни, аввало, украиналиклар манфаати учун қўллаб-қувватламоқда. Ҳамма уруш тугашини хоҳлайди. Биз урушни тугатиш жараёнини бошлаш ҳақида келишмоқчимиз. Ҳеч бўлмаганда, бошланиши тўғрисида."

▪️ 15 май куни Анқарада Эрдўған билан учрашувим бор, Путин билан учрашувни кутамиз. Агар Путин Анқарага келишга рози бўлмаса, биз Эрдўған билан Истанбулга жўнаб кетамиз. Бу учрашув амалга ошиши учун барча имкониятлардан фойдаланамиз.

▪️Хитой томонидан 30 кунлик ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлашлари ҳақида хабар олдик.

▪️Трампга Истанбулдаги учрашувга қўшилишни таклиф этдик.

Киритилди: 20:35 13.05.2025. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!