Бугун 15 январь, 2021 йил, жума

O'ZB

Путин билан ишқий муносабатда эканлиги гумон қилинадиган Алина Кабаеванинг даромади қанчалиги маълум бўлди

Путин билан ишқий муносабатда эканлиги гумон қилинадиган Алина Кабаеванинг даромади қанчалиги маълум бўлди

Россия президенти Владимир Путин билан муносабатда эканлиги гумон қилинадиган бадиий гимнастика бўйича Олимпия чемпиони, Давлат Думасининг собиқ депутати Алина Кабаева Путинга яқин одам - тадбиркор Юрий Ковальчукнинг медиа-холдингидан юз миллион рубл олади.

Бу ҳақда “Insider” портали хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, депутатлик даврида Кабаева йилига тахминан 10 миллион рубл ишлаб топган, 2014 йилда эса парламентни тарк этиб, Ковальчук акциядор бўлган “Миллий Медиа Гроуп” (ММГ) директорлар кенгаши раҳбари сифатида иш бошлаган.

ММГ директорлар кенгаши раҳбари сифатида 2018 йилда 785 миллион 400 минг рубл даромад олган. Бу ҳақда Федерал Солиқ хизмати базасидаги маълумотлар тарқалиши туфайли маълум бўлган. “Insider” ушбу маълумот тасдиқланганлигини таъкидламоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, Ковальчук Кабаева ва унинг оиласининг молиявий барқарорлигини таъминлайдиган ягона шахс эмас.

Зеро, собиқ гимнастикачининг онаси Кунцеводаги спорт мажмуасини бошқаради ва майдонларни ижарага бериш эвазига пул ишлаб топади, масалан, “Роснефт” каби. Маълумот ўрнида, ушбу давлат компаниясини ҳам Путинга жуда яқин бўлган Игор Сечин бошқаради. Шунингдек, олигарх Аркадий Ротенбергдан Кабаеванинг синглиси квартира, бувиси эса участка ва уй олган.

Нашрнинг хабар беришича, Кабаевалар оиласи аъзолари бошқа мулкларни ҳам Владимир Путинга яқин рус элитаси вакилларининг қўлидан олган.

Киритилди: 20:25 25.11.2020. Ўқилди: 7276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!