Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Путин Австрия ташқи ишлар вазирининг тўйи ҳақида: «Куёв менга бегона эмас»

Путин Австрия ташқи ишлар вазирининг тўйи ҳақида: «Куёв менга бегона эмас»

Россия президенти Владимир Путин Австрия ташқи ишлар вазири Карин Кнайсль ва бизнесмен Вольфганг Майлингернинг тўйи учун Австрияга уюштирган сафари юзасидан журналистларга изоҳ берди, деб ёзади «daryo.uz».

Россия етакчиси бу шахсий мақсаддаги сафар бўлганини яна бир бор таъкидлади. У никоҳ маросимида қатнашиш шарафига муяссар бўлгани учун «австриялик дўстлари»дан миннатдор эканлигини билдирди.

Путиннинг қайд этишича, келин-куёв — жамиятда ва давлатда жиддий ўринга эга бўлган, аммо шу билан биргаликда, очиқкўнгил ва қувноқ одамлар.

«Куёв — менга бегона одам эмас, у собиқ спортчи, дзюдочи, бу эса доим бирлаштиради», — дея қўшиб қўйди президент Майлингер ҳақида гапираётиб.

Путин Кнайсль билан ҳам, канцлер билан ҳам «ишлар» ҳақида қисқа гаплашиб олишга муваффақ бўлганини айтди.

Киритилди: 13:53 23.08.2018. Ўқилди: 1536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!