Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Путин: “2024 йил ҳақида гапиришга ҳали эрта”

Путин: “2024 йил ҳақида гапиришга ҳали эрта”

Россия президенти Владимир Путин 2024 йилдан кейин нима билан шуғулланиши ҳақида гапиришга ҳали эрталигини айтди. У 2025 йилда ўзини қандай мақомда кўриши ҳақида сўралган саволга шундай жавоб берди.

“2024 йилга келсак, бу ҳақида гапиришга ҳали эрта. Ҳозир ҳали 2019 йил”.

Гап шундаки, Путиннинг президент сифатидаги ваколатлари 2024 йилда тугайди. У ўзининг интервьюларидан бирида ўз вориси ҳақида 2000 йилдан бери ўйлаб келишини айтганди. Путин шу билан бирга унинг давомчиси президент сайловларида овоз бериш билан аниқланишини ҳам билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Россия конституциясига кўра, президент икки муддатдан кўпроқ президент лавозимини эгаллай олмайди. Шу сабабли Путин президент сайловларида бошқа иштирок эта олмайди.

Киритилди: 08:05 22.08.2019. Ўқилди: 2310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!