Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пуллар ичида “чўмилиб юрган” хонанда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганмиди?

Пуллар ичида “чўмилиб юрган” хонанда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганмиди?

Америкалик поп қўшиқчиси Билли Айлиш ўз жонига қасд қилиш истаги ҳақида гапирди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Яқинда бир вақтнинг ўзида олтита йўналишда "Гремми"  мукофотини қўлга киритган 18 ёшли юлдуз муваффақияти сабаб баъзи дўстларининг ундан воз кечганлиги уни руҳий тушкунликка олиб келганлигини айтди.

“Мен ўтган йили жуда бахтсиз эдим. Муболаға қилмоқчи эмасман, лекин 17 ёшда кейинчалик яшашимга шубҳа қилардим ", - деб қўшиб қўйди қўшиқчи.

У бир пайтлар ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаганини маълум қилди ва ўша лаҳзалардаги ҳолатини тасаввур қилиб ҳозирда қўрқув исканжасида қолишини таъкидлади.

Маълум бўлишича, ҳозирда Билли психотерапевт хизматидан фойдаланди.

Киритилди: 21:32 25.01.2020. Ўқилди: 5553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!