Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Пўлат Бобожонов Хитой элчиси билан учрашди

Пўлат Бобожонов Хитой элчиси билан учрашди

Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Вазир генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов билан Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси Юй Сзюн жаноблари ўртасида эҳтиром учрашуви ташкил этилди.

Тадбир давомида томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурида белгиланган тадбирларнинг амалий ижроси, шунингдек жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига оид масалаларни муҳокама қилдилар.

Учрашув якунлари бўйича Юй Сзюн жаноблари ўзининг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси номидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ўртасида ҳамкорликни янада ривожланиши ҳамда кенгайиши учун катта ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.

Киритилди: 20:22 08.08.2023. Ўқилди: 1552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!