Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Пул тайёр. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди – Раматов Сўхда нималар қилинишини айтди

Пул тайёр. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди – Раматов Сўхда нималар қилинишини айтди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 31 май куни Фарғона вилоятининг Сўх тумани Чашма қишлоғида Қирғизистон фуқаролари билан юз берган тўқнашувдан кейин Ҳукумат эътибори туманга қаратилган.

Қисқа вақт ичида Сўхни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш ва иш ўринлари яратиш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Ҳозирда Ҳукумат аъзолари ушбу дастур бўйича ишларни белгилаб олиш учун водийда бўлиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов туманда шу йилнинг ўзида амалга ошириладиган ишлар бўйича маълумот берди. Бу ҳақда Сўх тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади "qalampir.uz".

Унинг қайд этишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Сўх туманини ривожлантириш учун 843 миллиард сўм ажратилиши мўлжалланган.

“Шу йилнинг ўзида 288 миллиард сўмлик маблағ йўналтирилиб, 5,5 мингта янги ишчи ўрни яратишга қарор қилинди. Бир ҳудудга шунча маблағни қисқа муддатда ажратиш ва режаларни амалга ошириш бу жуда катта иш.

Асосий муаммолардан бири йўл масаласи. Умуман йўл йўқ десаям бўлади. Албатта биз йўл хўжалигини бетон қопламага ўтказиб, Россияга кета олмай қолган одамларимизни иш билан таъминлаш масаласини кўряпмиз. Қўл билан ишлаймиз ва бу кўп вақт туради. Бу орқали мингга яқин одамга иш топиб берамиз”, деди Раматов.

Шу билан бирга, биринчи навбатда инфратузилмани яхши қилишга эътибор бериш кераклиги таъкидланди.

“Сув, канализация масалалари, кабель, электр... Аввал шу ишларни тугатиб, кейин йўлни қиламиз. Ҳурматли Бош вазиримиз айтиб ўтдилар, пул тайёр. Ҳеч қандай муаммо бўлмайдий. Бу ишларни тезда қиламиз”, деди Очилбой Раматов.

Киритилди: 16:56 05.06.2020. Ўқилди: 4271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!