Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Пул бермасанг, шармандангни чиқараман": шахсий суратлар билан таҳдид қилган бухоролик ўсмир қўлга олинди

"Пул бермасанг, шармандангни чиқараман": шахсий суратлар билан таҳдид қилган бухоролик ўсмир қўлга олинди

Бухоро. Бухоро шаҳрида яшовчи вояга етмаган 17 ёшли Т.Р., 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг февраль ойига қадар бўлган вақт оралиғида 20 ёшли Г.Ю. билан ўзаро гаплашиб юриб, Б.П., нинг фотосуратларини уяли алоқа воситаларига юклаб олиб, ушбу фотосуратни интернет тармоқларида тарқатиб, ошкор қилиш билан қўрқитиб, шарманда қилишини айтган ҳолда таҳдид қилиб, фотосуратларни ошкор қилмаслик эвазига 2.850 АҚШ доллари ва турли хилдаги тилла-тақинчоқларни беришга мажбур қиладиган шароитга солиб, Г.Ю., нинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 18 март куни Бухоро шаҳри 4-сонли ИИБ Тергов гуруҳи томонидан вояга етмаган Т.Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а,в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган, Т.Р. гумон қиниувчи тариқасида жалб қилинган ва ўрнатилган тартибда ушланган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. (Матнда кўрсатилган исмлар ўзгартирилган).

Киритилди: 10:58 24.03.2020. Ўқилди: 3146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!