Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

ПСЖ Криштиану Роналдуни сотиб олмоқчи

ПСЖ Криштиану Роналдуни сотиб олмоқчи

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзда туринликлар сафини тарк этиши мумкин.

Португалиялик футболчи учун «Реал»га қайтиш асосий мақсад бўлиб турибди, бироқ мадридликларнинг трансфер бозорида бошқа мақсадлари бор.

Шу билан бирга 36 ёшли футболчи хизматларига ПСЖдан қизиқиш бор, дея хабар қилмоқда АS. «Ювентус» Роналдуни Парижга қўйиб юборишга тайёр. Шунингдек, Турин клуби музокаралар жараёнида француз клуби ҳужумчилари Мауро Икарди ва Мойзе Кинни Роналдуга алмашиш вариантини ҳам таклиф қилиб кўради.

Роналду А Серия 2020/21 йилги мавсумида 27 ўйин ўтказиб, 25 та гол урди ва тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 17:20 14.04.2021. Ўқилди: 3039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!